23:13 / 20.03.2024
56

Маҳаллада спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик берилади

Маҳаллада спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик берилади
«Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, футбол бўйича маҳалла терма жамоалари ўртасида икки босқичли «Маҳалла лигаси» ўтказилади.

Шу билан бирга, маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик берилади.

Ҳар йили 1 январгача маҳаллаларда ўтказиладиган футбол мусобақалари, чемпионат ва турнирларнинг алоҳида йиллик календар режаси тасдиқланади.

Маҳалла терма жамоаларининг 12–15 ёш тоифалари ўртасида икки босқичли «Маҳалла лигаси» ва 16–30 ёш тоифалари ўртасида уч босқичли ДХХ кубоги мусобақаларини ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

2024/2025 ўқув йилигача «Маҳалла лигаси» мусобақаларида ўз иқтидорини намоён этган энг иқтидорли футболчи ёшларни саралаб олиш (селекция) орқали ҳудудий футбол ва спорт мактаблари ҳамда футбол академияларига йўналтириб бориш тизими йўлга қўйилади.

2024 йилдан барча умумий ўрта таълим муассасаларида 8–11-синф ўқувчилари орасидан бир нафар мактаб футбол етакчисини танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Маҳаллада спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик берилади