Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Оғир ўйин ўтишини билардик. Ўтган турлардаги муваффақиятсизликлар сабаб бугунги ўйинда очко олишимиз шарт эди. Шу сабабдан ҳам бугунги учрашувга ўта жиддий тайёргарлик кўрдик. Кўрдингиз, рақиб дарвозасига 2 та гол урдик, бироқ ғалабани сақлаб қола олмадик. "Навбаҳор" иккинчи бўлимда юқоридан ва узун узатмалар билан хавфли ҳужумлар ташкил этди.
- "Сурхон"нинг муваффақиятсиз натижаларига сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Ҳозир Егор Кримец жароҳат олди. Шунингдек, кўп футболчилар ёш экани сабаб ўзаро тушанмовчиликлар кўзга ташланаяпти. Ҳақиқий факт ўрнида айтиб ўтишим керак, йўқотишлар бизга панд бераяпти.
- "Сурхон"нинг эндиликдаги мақсадлари қандай?
- Мақсадимиз ҳеч бўлмаганда ўтган йилги натижамизни қайтаришга қаратилган. Бу албатта катта меҳнат талаб қилади. Тинмай ишлашимиз керак, ҳозир биздаги асосий вазифа машғулотларда астойдил ишлаб кўрсатаётган ўйинимизни кучайтиришдан иборат.
Масофа узоқ бўлса ҳам шунча йўл босиб келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади