date
views 229

Франциялик спортчи арқонда кўтарилиш бўйича жаҳон рекордини янгилади (видео)

Франциялик спортчи арқонда кўтарилиш бўйича жаҳон рекордини янгилади (видео)
Фото: Euronews
Франциялик 34 ёшли спортчи Анук Гарнье Париждаги Эйфель минорасининг иккинчи қаватига кўтарилиб, эркаклар ва аёллар ўртасида арқонда кўтарилиш бўйича жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Спортчи қўлларининг кучидан фойдаланиб, 18 дақиқада 110 метр баландликка кўтарилган.

Мазкур тадбирдан мақсад “Саратонга қарши лига” учун маблағ йиғишдир.

Тўсиқлардан югуриш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Гарнье бир йил давомида машғулот ўтказган.

"Ушбу рекордга эришиш йўлида кўплаб қийинчиликлар бўлган. Лекин мен ҳеч қачон бунга ишонишдан тўхтамаганман. Менинг ақл бовар қилмас орзуларим рўёбга чиқди", — дейди Гарнье.

Аввалги жаҳон рекорди жанубий африкалик спортчи Томас ван Тондерга тегишли бўлиб, у 2020 йилда Йоханнесбургдаги Соwеtо Towers ўртасида арқонда 90 метрга кўтарилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Франциялик спортчи арқонда кўтарилиш бўйича жаҳон рекордини янгилади (видео)
-->