
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси нима учун сочини оқ рангга бўяшга қарор қилгани ҳақида сўзлаб берди.
«Оғир бир кунда сочимни бўяш ҳақида қарор қабул қилгандим. Мен янги ҳаётни бошлашим керак эди. Ўзимга ўзим дедим: «Барчасини бошидан бошлашим керак», — дея эслайди Месси.
Шунингдек, Лионель катта ўғли Тиагонинг футболга бўлган қизиқиши ҳақида гапириб ўтди.
«Унга футбол тўпларини совға қилмасликка ҳаракат қиламан, у футболга унчалик қизиқмайди. Кўрамиз, балки у жамоада ўйнаётганида бу ўйинга қизиқиб қолармикан», дейди у.
Ҳозирда Тиаго Месси «Ньюэллс Олд Бойз» клуби тизимида бўлиб турибди. Бу Лионель ўйнаган илк жамоа ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар