Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Бугунги учрашувда мени фақатгина ўйин натижаси қониқтирмади. Ўйин бўйича ёмон кўринмадик, айниқса иккинчи бўлимда яхши ҳужумлар уюштирдик. Биринчи бўлимда эса бироз ўйинимиз қовушмади, устига-устак дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Танаффусда йигитларга барчасини тушунтириб бердим ва рақибнинг кучсиз жиҳатларини кўриб чиқдик. Ўтказиб юборган иккинчи голимизни кўрмай қолдим, тўғриси. У вазиятда тўпни йўқотган бўлсак керак. 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётганимизга қарамай, кўп ҳужум қилдик ва иштиёқимиз сўнмади.
Футболчиларимга раҳмат айтаман. Ўйин сўнгида битта гол урдик, аммо ўйинда бурилиш ясашга вақт етмай қолди. Иккита қанот ҳимоячиларимиз ҳужумга кўп ҳисса қўшишди ва ўйин давомида тўлиқ актив бўлишди. Қанотдан узатилган пасларни дарвозага ёналтира олмадик. Ҳечқиси йўқ, бундай учрашувлар биз учун катта тажриба. Ўйин бўйича бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик.
- "Навбаҳор"га қарши кечган бугунги учрашув сиз учун учинчиси бўлди. Аввалги икки учрашув билан солиштирсак, "лочин"лар қанчалик ўзгарибди? Самвел Бабаян жамоаси янги мавсумда яна кучайган дея оласизми?
- Таққослаш нотўғри. Ўша вақтда мусобақа жадвали бошқача эди. Бошқа таркиб, бошқа мавсумлар. "Навбаҳор" тактик томонлама бироз ўзгарибди. Аввали кўпроқ очиқ футбол бўлар эди. Бугун пенальтидан гол уришганидан сўнг услубни бироз ўзгартиришди ва мудофаа ҳақида ўйлашни бошлашди. Наманган жамоаси зўр таркибга эга эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Лекин биз бугун рақибдан футбол бўйича устун эдик. Футболда яхшироқ ўйнаган жамоа ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Иккинчи давра баҳсида яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз ва бугунги учрашув натижаси учун алам оламиз деган умиддаман. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади?
Рўзиқул Бердиев: "12 та мағлубиятсиз серия қайд этгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият"
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади