ОКМК клуби Суперлиганинг 13-турида Қаршида “Қизилқум”га 1:0 ҳисобида ютқазди. Учрашувдан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Шунақа натижа бўлишига ўзимиз айбдормиз. Қолаверса, “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўзимиз шароит яратиб бердик. Бугунги ўйинни руҳан ютқаздик. Кучли жиҳатларимиз кўп эди. Имконим бўлганида биринчи бўлимни ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштириб юборган бўлардим. Бунақа кайфият билан футбол ўйнаб бўлмайди. Ҳамма таътилга чиқиб бўлганди, чамадони тайёр. Ҳамма нарсани ўйлашди, лекин футболни эсдан чиқариб қўйишди. Ўз бўйнимга оламан, шунча таъкидлаганим билан сингдира олмадим. Ҳаёт давом этади. Бу ҳам бир малака.
- ОКМК биринчи даврада 20 дан зиёд гол урди ва 15 та тўп ўтказиб юборди. Мана шу рақамларга таҳлилий томондан қандай ёндашган бўлардингиз?
- Кўп гол урганимиз яхши. Кўп гол ўтказиб юборганимиз бу ёмон. Ўз-ўзидан айтиб турибди, ОКМК мухлисларга ёқадиган ва ҳужумкор ўйин кўрсатади. Ҳужумкор ўйнаганида хоҳлаймизми-йўқми, ҳимоя эсдан чиқади. Жамоалар қарши ҳужумда шундан унумли фойдаланиб кетади.
- Жамоа таркибини анча ёшартиргансиз. Иккинчи даврада трансфер бўйича қандай режаларингиз бор?
- Ким тайёр бўлса ўша ҳаракат қилади. Ёшига қараб қўйилмайди. Ёшини қўйсангиз битта ўйинда ўйнаб, бешта ўйинда ўйнамаслиги мумкин. Бу унга ҳеч қандай квота бермайди. 30-35 ёшли футболчилар “стабил” ҳаракат қилади ва ўзига яраша малакаси орқали жамоага катта фойда берадиганлари бор. Шунинг учун ўша кунга тайёр келган футболчилар ҳаракат қилади. Ёш бўладими, ёши катта бўладими, жамоа учун қайғуриши керак. Ҳамиша кучайтиришимиз керак. Олдимизга юқори ўринни олиш учун мақсад қўйганмиз. Ўзига яраша трансферлар бўлади. Ўтган сафар ҳам айтгандим, бу осон эмас. Имкон қадар ҳаракат қиламиз.
- Мавсум бошланишидан олдин ҳеч ким ОКМК чемпионлик учун курашишини ўйламаганди. Лекин натижа кўрсатяптики, ОКМК жамоаси бугунги кунда 1-ўринда...
- Ўтган йили ҳам 2-ўринни олишимиз мумкин эди. Охирги учрашувда “Насаф”ни ютганимизда, аммо дуранг бўлиб қолди. Охирги йилларда ОКМК жамоаси “стабил” натижа кўрсатяпти ва бу ҳам ўз имкониятмиздан келиб чиққан ҳолда.
- Демоқчиманки, жамоа олтин медал учун курашадими?
- Ҳали ўйинлар жуда ҳам кўп. Олтин медалга курашадиган жамоа футболни эсдан чиқариб қўймаслиги керак, ҳали ўйинни ўтказмасдан туриб таътилга чиқиб кетмаслиги лозим.
- ОКМК 75-дақиқадан кейин жуда сермаҳсул ўйин кўрсатиб келаётганди. Бу сафар 72-дақиқада қизил карточка кўрсатилди, бу қанчалик таъсир қилди?
- Албатта, таъсир қилади. Қолаверса, ҳавони таъсири, дим бўлди. Қизил карточка жуда катта таъсирини ўтказди. Шунга қарамасдан йигитлар охиригача курашишди. Шижоат ва хоҳиш, ҳеч бўлмаса ҳисобни тенглаштириш учун курашишди. Ҳа, хато бор. Хато кимда йўқ? Аллоҳдан ташқари ҳамма хато қилади.
- Азиз Холмуродовда қайсидир маънода янги қирралари кўриняпти. Бунга қандай эришдингиз? Иккинчи савол, Шохруҳ Гадоев қачон таркибга қайтади?
- Иккинчисидан бошлаймиз, Гадоев Худо хоҳласа иккинчи даврадан қайтади. Қатарга учиб кетяпти, тест топшириши керак. Ўйлайманки, иккинчи даврада қўшилади ва ёрдами тегади. Азиз Холмуродовга келадиган бўлсак, у ҳали роса ишлаши керак. Мени уйимда ишламайдику, ўзи учун ҳаракат қилсин. Йўналиш берамиз. Чидаган ўйнайди, чидамаган хайр.
- ОКМКнинг ўринбосарлар жамоасига қай даражада эътибор беряпсиз? Иккинчи даврада у ердан қайсидир футболчини асосий жамоада кўришимиз мумкинми?
- Бу ҳам бизни жамоамиз. Ёшлардан жалб қилиб, уларга мотивация бериш, ўзаро ўйинлар...Ёш футболчилар билан асосий жамоа ўртасида тез-тез ўйинлар ўтказиб турилади. Бу орқали уларга катта мотивация берилади. Ёшлардан ҳам кўпини жалб қилиб турамиз. Ҳаммаси ўзларини қўлида. Мен ўрнига чиқиб ҳеч нима қилиб бера олмайман. Йўналиш беришим мумкин. Қаердадир тўғри қилаётганини ёки хатосини айтишим мумкин. Тортиб кетиш ҳар бирини ўз қўлида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди