
Лионель Месси Америка Кубоги финали олдидан хотиржам эканлигини айтди. Бу финал форвард учун Аргентина терма жамоасидаги ўнинчиси (ёшлар ва олимпия жамоасини ҳисобга олса) бўлади.
"Ҳар доимгидек хотиржамман ва финал стартини кутяпман. Биз бошдан кечирган воқеалардан сўнг ҳозир анча сокинроқман.
Ҳар ондан кўпроқ роҳат олишга ҳаркат қиляпман. Финал бошланиши билан бор эътиборни ўйинга қаратаман.
Уругвай - Колумбия ўйинини кўрдим. Иккала жамоага қарши қийин бўлишини билардик. Колумбия анчадан бери мағлуб бўлмаяпти, футболчилари жуда кучли. Бу финал. Финал - ҳар доим алоҳида баҳс бўлган. Биз тайёрмиз.
Охирги финаллар олдидан яхши ухлаганман, муаммо бўлмаган. Узоқ суҳбатлашиб, мате ичиб, қарта ўйнардик. Одатда кеч ухлардик, лекин яхши дам олардик", - деди Месси. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.