date
views 396

Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"

Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
Икки вазн тоифасида мутлақ чемпион Теренс Кроуфорд ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши жангдан олдин Сауль Альварес билан муҳокамага бормоқчи эмаслигини маълум қилди.

"Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган: 3 август ва Исроил Мадримов билан жанг. Мен "Канело" ёки бошқаси учун фикримни чалғитмайман. Ҳаммаси 3 августдан кейин ҳал бўлади", - деди Кроуфорд.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни АҚШда WBA камари соҳиби ҳамюртимиз Исроил Мадримов икки вазн тоифаси мутлақ чемпиони Теренс Кроуфордга қарши титулини ҳимоя қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"