Ўзбекистон вақти билан 4 август тонгида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Ушбу оқшомнинг марказий жангида Исроил Мадримов ҳамда америкалик Теренс Кроуфорд биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари учун тўқнаш келди.
Дастлабки раундларда боксчилар бир-бирини ўрганишга ҳаракат қилган бўлса, кейинги раундларда иккаласи ҳам бир қанча хавфли зарбаларни алмаштиришга муваффақ бўлди. Сўнгги раундларда ўзбекистонлик боксчи бир қанча хавфли зарбаларни йўллади. 11-раундда эса Кроуфорд фаолликни оширди.
Якунда ҳакамлар очколар эвазига (116-112, 115-113, 115-113) Теренс Кроуфорднинг ғалабасини эълон қилди.
Теренс Кроуфорд бунга қадар профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган эди.
Мадримов эса олдинги жангида 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Исроил Мадримов, Теренс Кроуфорд, профессионал бокс “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...