
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бокс дастурида яна бир вакилимиз ўзининг ярим финал жанггини якунлади. Эркаклар ўртасида -92 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Лазизбек Мулложонов ушбу босқичда тожикистонлик Давлат Болтаевга қарши жанг ўтказди.
Қизиқарли ва шиддатли кечган жангда 4:1 ҳисобида ҳамюртимизнинг қўли баланд келди. Шу тариқа Лазизбек Муллажонов финал йўлланмасини қўлга киритди.
Унинг финалдаги рақиби озарбайжонлик Альфонсо Домингес бўлади ва жанг 9 август куни бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар