Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Оғир ўйин бўлди. Майдоннинг ҳолати ҳам унчалик яхши эмасди. Оғир ўтган ўйинда ғалабага эришдик. Майдон чими яхши бўлмаса-да, трибуналардаги муҳит ажойиб эди. Ҳақиқий футбол оқшоми.
Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида майдонга мослашиш бўйича қийинчиликларга дуч келдик. Шундай бўлса-да, бизда вазиятлар юзага келди. Баъзи эпизодларда мезбонлар посбони яхши ўйнаган бўлса, яна бошқа имкониятларимизда зарбаларга аниқлик етишмади. Бироқ, учрашувнинг биринчи бўлимида барибир гол урдик ва танаффусга ғалаба билан чиқиб кетдик.
Иккинчи бўлим ҳам қийин кечди. "Андижон" жамоаси стандарт вазиятларда яхши ишлашини билардик. Иккинчи голни киритдик, бироқ мезбонлар ҳам иккита гол билан жавоб беришди. Характер кўрсатиб ғалабага эришдик. Йигитларга шижоатли футбол учун миннатдорчилик билдираман, улар ғалаба учун охиригача курашишди. Бизни ҳар доим ҳамма жойда қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга рахмат.
- Абдуғафур Ҳайдаровнинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?
- Абдуғафур жуда кўп курашларда иштирок этди ва ўзини йўқотиб қўймади. Унинг ўйинидан қониқдим, олқишлайман. Ўйин давомида кўп меҳнат қилди.
- Ҳисоб тенглашганида Championat.asia журналисти Абдулазиз Искандаров телеграм каналида "Андижон-тайм" ҳақида ёзди. "Бобур-арена"да "Андижон" керак бўлса "Барселона"ни ҳам ютади деган гаплар юради. Жамоангиз бугун ниманинг эвазига ғалабага эришди?
- Ғалабага охиригача ишондик. Шу ишонч туфайли ғалабага эришдик. Қийин бўлгани рост, "Андижон" жамоаси ҳар доим ҳаводаги устунликка эга бўлади. Бироқ биз ғалаба учун охиригача курашдик ва муҳим натижани қайд этдик.
- "Сурхон" Ўзбекистон кубоги ярим финалида яна "Андижон" билан ўйнайди. Бу ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
- Тўғри, биз кубок ярим финалида яна "Андижон" билан ўйнаймиз. Худди шу ўйинни такроран кўрмайсиз албатта. Мутлақо бошқача ўйин бўлади. Чунки "Андижон" жамоаси Ўзбекистон кубогини ютиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Очиғини айтсам, майдон ҳолати оғир. Бу майдонда футболчилар бор даражаларини кўрсатиб бера олишмайди. Имкониятларни 50/50 баҳолайман. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”