Фото: “ЎФА”
Осиёда футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқичи старт олди. Wе Global Football портали Осиё жамоаларининг 4 йилликнинг энг нуфузли турнирига бориш имкониятини ҳисоблади.
Манба Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ—2026 финал босқичига тўғридан тўғри йўл олиш имкониятини 70,3 фоизга баҳолаган. Гуруҳ баҳсларидан кейин плей-офф босқичига йўл олишини эса 28,7 фоизга баҳолаган. Миллий жамоанинг гуруҳда қолиб кетиш имконияти эса 1 фоизни ташкил этган. Нашр Ўзбекистоннинг гуруҳда биринчи ўринни олиш имкониятини 21 фоиздан бир оз юқори ҳисоблаган.
Ушбу гуруҳдан Эроннинг тўғридан тўғри чемпионатга бориш имконияти жуда юқори баҳоланган — 93,7%. Биринчи турда ғалаба қозонган БАА (19,5%) бу борада 3-ўринда турибди. Қатарнинг имконияти эса — 16 фоиз. КХДР ва Қирғизистоннинг мундиалга чиқиш имконияти 1 фоизни ҳам ташкил этмади.
Осиё саралаш босқичидаги жамоаларнинг имкониятлари:
Foto: We Global
Маълумот учун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси “Бунёдкор”да бўлиб ўтган КХДРга қарши учрашувда минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Энди улар 10 сентябрь куни сафарда Қирғизистонга қарши майдонга тушади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Трамп учта давлат товарларига божлар жорий этмоқчи