Жошуа - Дюбуа жангида ким ғалаба қозонади?

Жошуа - Дюбуа жангида ким ғалаба қозонади?
Александр Усикнинг промоутери Александр Красюк Даниэль Дюбуа (21-2, 20 КО) ва Энтони Жошуа (28-3, 25 КО) жанги учун ўз прогнозларини билдирди.

"Менимча, бу баҳсда Жошуа яққол фаворит. Ғалаба имконияти - 90/10, Энтонининг фойдасига бераман. Дюбуа ёш ва бақувват боксчи, бироқ техника ва тажриба жиҳатдан Жошуа анча кучлироқ. У "иккинчи ёшлиги" ни ўтказяпти" , - деди промоутер.

Эслатиб ўтамиз, Дюбуа — Жошуа жанги 21 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар