Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 октябрь куни ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Тошкентда БААни қабул қилади. Муҳим беллашув олдидан тажрибали мутахассис ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ўйинчиси Мухтор Қурбоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Эрон билан ўйин ёпиқ сценарий остида ўтди. Икки жамоа ҳам ҳимояга кўпроқ эътибор қаратди. Яхши томони шуки бир очкога эга чиқдик. Ҳимояда тартибли ўйнаганимизга қарамай уларда 2-3 та голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди. Бизда Жалолиддин Машариповда шундай кескинлик юзага келганди. Афсуски, гол бўлгани йўқ.
БАА билан ўйин қизиқарли кечиши аниқ. Рақиб яхши ўйин кўрсатадиган, таркибига лотин Америкасининг бир нечта вакилларини қўшиб олган жамоа ҳисобланади. Бу жамоа тўпни назорат қилишни ва ҳужум қилишни хуш кўради дея оламан. Амирлик футболчиларини кўпроқ тўпсиз қолдиришимиз керак. Ўйин назорати вакилларимизда бўлиши лозим. Уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз шарт. Бу баҳсда уч очко осонлик билан қўлга киритилмайди. Энг муҳими Эрон билан ўйиндан кейинги тикланиш жараёни. Футболчилар юз фоиз шай ҳолатда туриши ғалабамизда муҳим роль ўйнайди",- дейди Мухтор Қурбонов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?