10:56 / 17.10.2024
38

Муроджон Аҳмадалиев IBF’га шикоят билан чиқди ва Наоя Иноуэга мурожаат қилди

Муроджон Аҳмадалиев IBF’га шикоят билан чиқди ва Наоя Иноуэга мурожаат қилди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи, собиқ Жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг адвокати Пет Инглиш япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэ билан бўлаётган мунозараларга ойдинлик киритди.

“Биз бу реклама таклифларига, Сем Гудман Иноуэнинг навбатдаги рақиби бўлишига қаршимиз. Муроджон Аҳмадалиев узоқ вақтдан бери WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлиб келган ва буйруққа кўра, Наоянинг кейинги жанги WBA камари учун мажбурий даъвогар билан бўлиши керак.

Биз WBA’дан мажбурий ҳимоя жангини ташкил қилишини талаб қилдик. Биз таҳдид қилмоқчи эмасмиз, лекин жаноб Иноуэ WBA’нинг мажбурий ҳимоясидан қочишга ҳаракат қилса, биз қонуний чоралар кўрамиз.

Агар жаноб Иноуэ WBA чемпионлик унвонидан воз кечмоқчи бўлса, биз унинг Аҳмадалиевдан бошқаси билан жанг қилишига тўсқинлик қилмаймиз, лекин биз ҳозир содир бўлаётган воқеаларга қаршимиз. Кимдир ёки бирор ташкилот жаноб Аҳмадалиевнинг ҳуқуқларини поймол этаётганига қаршимиз
”, деб ёзди Инглиш.

Аввалроқ Муроджон Аҳмадалиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали япониялик жаҳон чемпионини қочиб юрмасликка чақирган эди.

Маълумот учун, 31 ёшли япониялик Наоя Иноуэ айни пайтда иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA, WBC, WBO ҳамда IBF камарлари соҳиби ҳисобланади.

Муроджон Аҳмадалиев эса унинг WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турибди. Иноуэ 3 сентябрь куни австралиялик Ти Жей Дохени билан жанг қилиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Муроджон Аҳмадалиев, IBF’га шикоят, Наоя Иноуэ, Мурожаат қилди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев IBF’га шикоят билан чиқди ва Наоя Иноуэга мурожаат қилди