Франция чемпионатининг саккизинчи турида “Ланс” футболчилари сафарда “Сент-Этьен” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб келди. Бу ғалаба лансликларнинг юқори ўринлар учун даъвогарлик қилишига имкон яратди.
Бу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда илк бор янги позицияда тўп тепди. Кевин Дансонинг таркибга қайтиши муносабати билан Уилл Стилл бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳимоя чизиғида ўзгариш қилди.
Шу пайтга қадар ҳимоя марказида ўйнаб, орқа чизиқни бошқариб келган ўзбек легионери ўрнини Кевин Дансога бўшатиб берди ва ўзи ўнг қанотга ўтди.
Аслида 20 ёшли футболчимиз универсал ҳимоячи ҳисобланади ва жой танламайди. Буни ўтган мавсумда ҳам намойиш қилган. Дебют мавсумидаёқ Абдуқодир 15 та учрашувдан саккизтасида ўнг қанотда, тўрт маротаба ҳимоя марказида ва уч бор чап қанотда ўйнаган.
Ҳусанов “Сент-Этьен”га қарши ўнг қанотда ҳаракат қилган бўлса-да, анъанани давом эттирган ҳолда яна “Ланс”нинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди. Ҳусанов янги позицияда ҳам энг зўр ўйинчи бўлишини ҳеч ким кутмаган эди...
“Ланс” фаолиятини ёритиб келаётган lensois.com сайти учрашувдан кейин энг яхши ўйинчини аниқлаш мақсадида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди. Унга кўра, ҳамюртимиз яна энг кўп овоз тўплади.
Натижалар қуйидагича бўлди:
- Абдуқодир Ҳусанов: 40,31%
- Энди Диуф: 22,44%
- Кевин Дансо: 11,11%
- Адриен Томассон: 7,41%
- Пшемислав Франковски: 7,19%
- Бошқалар: ҳар бири 5 фоиздан кам.
LENSOIS.COM изоҳи:
Сент-Этьендаги учрашувда Абдуқодир Ҳусанов футболчи сифатида янги қирраларини намойиш қилди. У ҳимоячидан ҳужум уюштира оладиган ўйинчига айланди.
Учрашув давомида олдинга узатилган аниқ паслари, тўп билан ишлаш қобилияти, кучли зарбаси, жарима зарбалари ижроси билан ажралиб турди.
20 ёшли ҳимоячи “Ланс”нинг ҳар бир ўйинида ўзига бўлган ишончини намойиш қилмоқда ва ҳар гал учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўляпти. Кевин Дансонинг сафга қайтиши билан Ҳусанов Жонатан Градитнинг ўнг қанотдаги жойини эгаллади. Унинг ўйини юқори даражада эканини инобатга олиб, бош мураббий Уилл Стилл ўзбек легионерини асосий таркибдан чиқара олмаслигига амин бўлдик.
Бир сўз билан айтганда, Ҳусанов ўзининг универсаллиги ва ҳар қандай позицияда ўйнай олиш қобилияти билан бир неча мавсум порлаб келган Жонатан Градит – Кевин Дансо – Факундо Медине триосига барҳам берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”