
Ўзбекистон Олимпия жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов фаолиятини легионер сифатида давом эттиради. Ярим ҳимоячи Озарбойжон чемпионатига йўл олди.

Фото: Instagram
“Сумгаит” клуби Жасур Жалолиддинов билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. 22 ёшли футболчи янги клубида 77-рақамда ўйнайди.
22 ёшли футболчи бунга қадар "Бунёдкор", "Локомотив" Москва, "Тамбов", "Андижон", "Локомотив" (Тошкент), "Қайрат", "Олимпик" ва "Нефтчи" клубларида тўп тепган.
Маълумот учун, "Сумгаит" 2010 йилда ташкил этилган. Ўз уй ўйинларини 15350 томошабинга мўлжалланган "Сумгаит Сити" стадионида ўтказиб келмоқда.
Айни пайтда ушбу клубда ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган ҳужумчи Сильванус Нимели ва ҳимоячи Милош Милович тўп тепмоқда. "Сумгаит" Озарбайжон чемпионатида 10 та ўйиндан 7 очко тўплаб, 10 та клуб орасида 8-ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.