Ўзбекистон бокс федерацияси World Boxing ташкилотига аъзо бўлди
1 дақиқа ўқиш157

Ўзбекистон бокс федерацияси IBA’ни тарк этиб, янги тузилган World Boxing ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақида ташкилотнинг расмий сайти маълум қилди.
4 та федерация, жумладан, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам ташкилотнинг янги аъзосига айланди. Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Гватемала ҳамда Лаос янги аъзо сифатида қабул қилинди. Шу тариқа ташкилотга аъзо бўлган федерациялар сони 55 тага етди.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон каби етакчиларнинг қўшилиши халқаро ташкилотнинг Осиёдаги ўрнини сезиларли даражада оширди”, — деб ёзилади ташкилот хабарида.
Маълумот учун, World Boxing ташкилотида нидерландиялик Борис ван дер Ворст президент ҳисобланади. Ташкилотга ҳозирга қадар 44 та мамлакат аъзо бўлган.
Аввалроқ Жазоир бокс федерацияси World Boxing Бутунжаҳон бокс ташкилотига қўшилганди.
Август ойида бирданига 5 давлат — Хитой Тайпейи, Покистон, Бутан, Фижи ва Эквадор ҳам World Boxing аъзосига айланганди.
World Boxing 2023 йил апрель ойида IBA’га муқобил сифатида ва боксни Олимпия ҳаракатида сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилган. Ташкилот ХОҚ томонидан тан олинишига эришиш ниятида. Аввалроқ ХОҚ спорт директори Кит Макконел Жаҳон бокс вакиллари билан бир неча учрашувлар бўлиб ўтганини, уларда ушбу ташкилотни расман тан олишнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинганини маълум қилганди.

- #Ўзбекистон Бокс
- #World Boxing
- #Халқаро Ташкилот
- #Қозоғистон Федерацияси
- #Бокс Тарихи
- #Осиёдаги Ўрни
- #Озия Ўрни
- #Бокс Федерацияси
- #Янги А’зо
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…