"Рома" клуби Иван Юричнинг ўрнига бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда. "La Gazzetta dello Sport" тарқатган маълумотга кўра, Римликлар раҳбарлари Паулу Соузанинг вакиллари билан алоқага чиқишган.
Маълумот учун Паулу Соуза БААнинг "Шабаб ал Аҳли" клуби устози ҳисобланади. Бундан бир ойча олдин "Шабаб ал Аҳли" айнан Соуза бошчилигида ОЧЛ 2 мусобақаси 2-тури доирасида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтган эди. Лекин, римликларни ўйлантираётган жиҳат бор, яъни Соузанинг ҳозирги жамоаси билан шартномасида товон пули кўрсатилган. Шу сабаб "Рома" раҳбарлари бошқа номзодларни ҳам ўрганиб чиқишмоқда.
"Рома"га "Челси" собиқ футболчиси ва мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг номзодини кўриб чиқишни ҳам таклиф қилишган.
Бундан ташқари, номзодлар орасида яқинда Саудия Арабистони терма жамоасидан истеъфога чиқарилган Роберто Манчини, Массимилиано Аллегри, Маурицио Сарри, Грэм Поттер ва Эдин Терзичлар борлиги айтилмоқда.
Мавсум аввалида истеъфога чиқарилган Даниэле де Россини яна ортга қайтариш ҳақида эса бош қотирилмаяпти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”