Ўзбекистон ушучилари Болгарияда ўсмирлар ўртасида жаҳон биринчилигида медалларни қўлга киритди.
25 сентябрдан 3 октябрга қадар Болгариянинг Бургас шаҳрида ушу бўйича ўсмирлар ўртасида 6-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "gazeta.uz" нашри.
Турнирда 53 мамлакатдан 800 нафар спортчи иштирок этди. Ўзбекистон термаси Дилшод Бозоров ва Жамолиддин Салимжонов мураббийлиги остида 11 спортчи билан қатнашди. Уларнинг 7 нафари таолу, 4 нафари саньда йўналишида иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон вакиллари бир олтин ва бир бронза медалини қўлга киритди. Таёқ билан комплекс чиқишда энг яхши натижани кўрсатган Дарья Латишова биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Азизбек Исроилов саньда йўналишида учинчи деб топилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди