16:33 / 23.11.2024
9

Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди

Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди
Фото: РИА Новости Спорт
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Аугсбург»га қарши ўйинда ҳет-трик қайд этиб, 14 гол билан Бундеслига тўпурарлари якка пешқадамига айланди.

Шу учта гол билан инглиз футболчиси Германия чемпионати тарихида 50 та голни энг тез киритган футболчи мақомига эга бўлди. Бу довонни забт этиш учун Кейнга 48 та учрашувда майдонга тушиш кифоя қилди.

Кейн норвегиялик Эрлинг Ҳоланднинг рекордини янгилади: у «Боруссия» (Дортмунд) сафида дастлабки 50 та голини киритиш учун 50 та ўйинда майдонга тушган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди