Хабарингиз бор, 14 декабрь куни Монте-Карлода катта бокс оқшоми бўлиб ўтади. Эьтиборлиси, ушбу кечада иккинчи энг енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 KO) навбатдаги жангини ўтказади. Унга мексикалик Рикардо Эспиноза (30-4, 25 KO) рақиблик қилади. Мазкур мусобақа олдидан ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"P4P юлдузи (Наоя Иноуэ назарда тутилмоқда) кўринишидан катта чақирувларга тайёр эмасга ўхшайди. У қочишда давом этиши мумкин, лекин мен ўзимга тегишлисини қандай йўл билан бўлса-да оламан. MJ яна бизнесга қайтди", - дейди Аҳмадалиев.
Эслатиб ўтамиз, боксчимиз япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэнинг WBA чемпионлик камарига расмий ва мажбурий даъвогар ҳисобланади. Наоя декабрь ойида Австралия вакили Сэм Гудманга қарши қилиши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Трампнинг маслаҳатчиси пора талаб қилди