date
views 199

Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Эртага Франциянинг Монте-Карло шаҳрида профессионал бокс турнири ўтказилади.

Ушбу оқшом доирасида эса, профессионал бокснинг ярименгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) рингга кўтарилади. Унинг бу сафарги рақиби мексикалик Рикардо Эспиноса Франко (30-4, 25 КО). Жанг 12 раундга белгиланган бўлиб, вақтинчалик WBA чемпионлик камари учун кечади.

Муроджонга яқиндан ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш учун, терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев ва Озод Ҳасановлар ҳам ҳозирда Монте-Карлода бўлиб туришибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади