Франция чемпионатининг 15-турида “Ланс” сафар учрашувида “Осер”дан бир очко олиб қайтди. Беллашувда лансликлар икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай, ўйинда дуранг қайд этилди – 2:2.
Кескин ва муросасиз ўтган баҳснинг кульминацион нуқтаси 63-дақиқага тўғри келди. “Ланс” жарима майдончаси ичида Поль Жоли Абдуқодир Ҳусанов билан тўқнашди ва ҳакам пенальти белгилади. Лекин ишга VAR аралашди ва видеотакрор Ҳусанов тўқнашув чоғида оёғини рақибдан олиб қочгани ва ўйин қоидасини бузмагани маълум бўлди.
Шу тариқа, Ҳусанов пенальтига сабабчи бўлишдан қутилиб қолди.
Франция футболини ёритиб келаётган madeinlens.com портали экспертлари “Ланс” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Брис САМБА (5):
Брис учрашув давомида бир неча бор сейв намойиш қилди. Бироқ тажрибали посбон иккита тўп ўтказиб юборди. Айниқса, жарима нуқтасидан киритилган голга айнан у жавобгар.
Пшемислав ФРАНКОВСКИ (7):
Ўз позицияда жуда фаол ўйнади, ҳимояга ёрдам берди ва Мбала Нзола гол урган вазиятда ассист қайд этди.
Абдуқодир ҲУСАНОВ (7):
Ҳар доимгидек жамоага жуда керакли ўйинчи эканини намойиш қилди. Рақибнинг бир неча ҳужумларини қайтарди. Жарима зарбаси хавфли кўриниш олди. Ҳусанов “Осер” футболчиси Жолининг симуляциясини аниқлаб, белгиланган пенальтини бекор қилгани учун VAR мутахассисларига миннатдорлик билдириб қўйиши керак.
Кевин ДАНСО (6):
Ҳимояни Ҳусановга ишонган ҳолда олдинга ўтиб ўйнашга ҳаракат қилди, бироқ бу кутилган самарани бермади.
Факундо МЕДИНА (5):
Ҳарчанд уринмасин чап қанот ҳимоясида ўзида қулай ҳис қилаётгани йўқ ва бу ўйин сифатига таъсир қиляпти.
Нил ЭЛ-АЙНАУИ (6):
Яхши ўйин кўрсатди ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ўрнини Энди Диуфга бўшатиб берди.
Адриен ТОМАССОН (6):
Ҳар доимги вазифасини ўрта даражада бажарди. Бош мураббий ўйинни кучайтириш учун ўрнига Хамзат Ожедиранни туширди.
Реми ЛАБО ЛАСКАРИ (7):
Ўнг қанотда жуда фаол ўйнади ва биринчи голда унинг ҳиссаси катта. Бироқ баҳс давомида ўйин қоидасини кўп бузди.
Анасс ЗАРУРИ (4):
Чап қанотда ўйнаган Зарури баҳсга етарли даражада таъсир ўтказа олмади. “Ланс”нинг чап қаноти анча бўш ҳаракат қилди.
Анжело ФУЛЖИНИ (4):
Бу футболчи олдинги чизиқда Нзолага ёрам бера олгани йўқ.
Мбала НЗОЛА (6):
Анголалик ҳужумчига учрашув оғир бошланди, лекин Франковски уни самарали пас билан таъминлаб, гол уришига ёрдам бериб юборди. Бўш ҳудудларга чиқиб очилишда сусткашликка йўл қўйди. Шунга қарамай, рақиб ҳимоячиларига босим ўтказа олди.
“Ланс” Лига 1 доирасидаги навбатдаги учрашувни келаси йил ўтказади. 5 январга белгиланган баҳсда Абдуқодир Ҳусанов жамоаси ўз майдонида “Тулуза”ни қабул қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Трамп Зеленскийга зудлик билан ўт очишни тўхтатиш кераклигини айтди
Аббосбек Файзуллаевнинг жамоасига кутилмаган хушхабар...
Qatar Masters турнирида 3-ўринни олган Нодирбек Абдусатторов қанча пул ишлаб топди?
Олийгоҳ ректорлари камбағал оиладан 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади