Монте-Карлода ўтказилган жангдан сўнг Муроджон Аҳмадалиев яна бир бор япониялик боксчи Иноуэга мурожаат қилди.
Бундан аввал ҳам ўзбекистонлик боксчи бир неча бор Иноуэни жангга чақирган эди. Боксчи биринчи бор ушбу мурожаатларга жавоб қайтарди.
“Нима учун мен Тапалесга ютқазган одамдан қочишим керак? Бунга умуман ҳожат йўқ. Агар жанг қилишни истасанг, ғалабангни “қийматини” ушлаб тур ва кут! Мен ҳозир бор эътиборимни Гудман билан жангга қаратганман”, деди Иноуэ.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев кеча Рикардо Эспинозани 3-раундда нокаутга учратиб, вақтинчалик WBA чемпионига айланди.
31 ёшли япониялик Наоя Иноуэ айни пайтда иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA, WBC, WBO ҳамда IBF камарлари соҳиби ҳисобланади. Япониялик боксчи 24 декабрь куни Токио шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида австралиялик даъвогар Сем Гудмандан IBF чемпионлик камарини ҳимоя қилишга уриниб кўради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Канада АҚШни электрдан узиб қўйиш билан таҳдид қилди
Исроил Голан тепаликларидаги аҳолиси сонини икки баравар оширмоқчи
Маҳкумларга масофали видео-учрашув ҳуқуқи берилиши мумкин