WBA раҳбари Иноуэга Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилишни буюрди

1 дақиқа ўқиш173
WBA раҳбари Иноуэга Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилишни буюрди
Биринчи ярименгил вазн тоифасида вақтинчалик WBA чемпионлик камарини қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиев кейинги жангидаёқ ўз орзусини амалга ошириши мумкин.

Чарм қўлқоп устамиз ва унинг жамоаси WBA раҳбариятидан ушбу вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга қарши жанг беришларини талаб қилмоқда.

«Биз барча камарлар учун жанг ўтказишни истаймиз. WBA бунинг учун ўз томонидан барча зарурий чораларни қўллашини сўраймиз. Тушунамиз, ташкилот Иноуэнинг машҳурлигидан келиб чиқиб, унинг камарларини олиб қўйгиси келмаяпти. Лекин истак сабаб қоидаларга қарши бормаслик керак», — деди Муроджоннинг менежери Вадим Корнилов BoxingScene нашрига берган интервьюсида.

WBA ташкилоти президенти Хильберто Мендосанинг хабар беришича, WBA Иноуэ 24 январь куни австралиялик Сэм Гудманга қарши жангини ўтказиб олганидан кейин мажбурий равишда Муроджон Аҳмадалиевдан чемпионлик камарларини ҳимоя қилади.

«Иноуэ ва унинг жамоасида Гудманга қарши жангдан кейин якуний қарор қабул қилиш учун 10 кун муҳлат бўлади. Шу муддат ичида Наоянинг жамоаси Аҳмадалиевнинг жамоаси билан ўзаро жанг бўйича келишиб олишлари лозим», — деди Мендоса.

Аҳмадалиевнинг ҳуқуқшунос-адвокати Пэт Инглиш боксчимиз номидан WBA ташкилотига мактуб жўнатган.

«Бизга ваъда беришганди, лекин бу ўз вақтида бажарилмади. Жанг белгилаш бўйича резоляция бор эди. Биз ҳурмат билан, лекин қатъий равишда WBA’дан имкон қадар тезроқ Иноуэга қарши жангни белгилашларини талаб қиламиз. Биз Наоянинг Гудмандан кейин яна бир ихтиёрий ҳимоя жанги ўтказишига мутлақо қаршимиз. Японияликнинг ҳимоя жанги фурсати аллақачон келган ва у мажбуриятларни бажариши шарт», — дейилади Инглиш ёзган мактубда.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 14 декабрь куни тунда Монте-Карлода ташкил этилган проф бокс оқшомида мексикалик Рикардо Эспинозани 3-раунддаёқ нокаутга учратиб, вақтинчалик WBA чемпионига айланган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?