date
views 105

"Ливерпуль"нинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйиндан иборат бўлганини биласизми?

"Ливерпуль"нинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйиндан иборат бўлганини биласизми?
"Ливерпуль" мағлубиятсиз сериясини 22 та ўйинга етказди. Арне Слот шогирдлари АПЛ 18-тури доирасидаги ўйинда "Лестер"ни мағлуб этди (3:1).

Мерсисайдликларнинг барча турнирлардаги мағлубиятсиз серияси 22 та ўйиндан буён давом этмоқда - 19 ғалаба ва 3 дуранг.

"Ливерпуль" охирги маротаба 14 сентябрь куни "Ноттингем Форест" билан ўйинда (0:1) мағлуб бўлганди.

Кейинги беллашувда "қизиллар" сафарда "Вест Хэм"га қарши ўйнайди. Премьер-лиганинг навбатдаги тур ўйинлари 29 декабрь куни бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ливерпуль"нинг мағлубиятсиз серияси нечта ўйиндан иборат бўлганини биласизми?