date
views 952

"Насаф" клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлади

"Насаф" клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Қаршининг “Насаф” клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлаганини маълум қилди.

"Янги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишни мақсад қилган “аждарлар” 3 январдан бошлаб, Қаршидаги қароргоҳларида йиғилишди ва машғулотларни бошлаб юборишди. Жамоа таркибида ёш футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Мураббийларимиз жамоани тарк этган футболчилар ўрнини тўлдириш учун селекция ишларини ҳам олиб боришмоқда. “Насаф” январ ойида машғулотларни Қаршида олиб боради.

Тайёргарликнинг иккинчи қисми февраль ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади. Анталиядаги ўқув машғулот йиғини доирасида хориж жамолари билан назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган. Жамоамизга “Лиепажа” (Латвия), “Верес Ривне” (Украина), “Факел” (Россия), “Балтика” (Россия), “Шахтёр” (Қозоғистон) ва “Спартак” (Москва) жамоалари рақиблик қилишади
", - дея ёзди клуб матбуот хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлади