Олимпиадаларда ўзбек йигитларига мағлуб бўлган машҳурлар ҳақида давом этамиз. Бугун критериямизга мос келадиган яна бир таниқли спортчи, бокс бўйича Олимпиада совриндори, кабо-верделик Даниэль де Пина қандай қилиб ўзбек йигитларига мағлуб бўлгани ҳақида эслаб ўтамиз.
Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари
-51 кг вазн тоифасида иштирок етган де Пина иккинчи даврадан баҳсларга қўшилди ва бирдан анча номдор рақиб – Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Шаҳобиддин Зоировга рўбарў келди. Шубҳасиз, бу қарама-қаршиликда Зоиров ўзининг устунлигини намойиш ета олди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан чорак финал масаласини ижобий ҳал қилди. Aфсуски, кейинги босқичда Зоиров ҳам филиппинлик рақибига имкониятни бой бериб, ярим финал остонасида юришини тўхтатган эди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари
Биз билган де Пина Францияда буткул ўзгача қиёфада кўриниш берди. “Дисней” қаҳрамони “Микки Маус”га тақлид қилиб, ўзига хос соч турмаги билан қатнашган де Пина ярим финалгача етиб борди ва яхши маънода бутун оммани ўзига қарата олди.
Финал остонасида Ҳасанбой Дўсматовнинг кучли ва аниқ зарбалари сабаб ушбу боксчининг соч турмаги бузилиб кетди. Якунда “Микки Маус” бронза медалига эга чиққан бўлса, “Профессор” олтин медаль сари яна бир қадам қўйди ва икки карра Олимпиада чемпионлигига эришди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
UFC эгалари бокс лигасини ташкил қилмоқчи
Аббосбек Файзуллаевни Килиан Мбаппе ва Флориан Вирцга қиёслашди
Ханс-Дитер Флик: Бу юлдузни кўзимдан тезроқ йўқотинглар!
Абдуқодир Ҳусанов қайси жамоага ўтгани яхшироқ?
Неймар: “Мен Роналдунинг фикрига тўлиқ қўшиламан”
Жавоҳир Синдаров нуфузли турнир финалида мағлубиятга учради
Абдуқодир Ҳусанов ўзига жамоа танлади! Визага ҳужжат топширилди...
Ҳусанов фантастик нархга кетади, харидор номи ойдинлашиб қолди!