“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановга дарров рақобатчи ҳам олиб келмоқчи

1 дақиқа ўқиш2.3K
“Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановга дарров рақобатчи ҳам олиб келмоқчи
“Манчестер Сити” ўтган йил охиридаги муваффақиятсизликлардан кейин таркибида жиддий ўзгаришлар қилишни бошлаб юборди, деб ёзмоқда Sports.uz нашри.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” январь ойида учта катта трансферни мақсад қилган ва режасини бирин-кетин амалга оширмоқда. Хусусан, 2025 йилнинг биринчи трансфери “Ланс” вакили Абдуқодир Ҳусанов бўлди.

Манчестерликлар ўзбек футболчиси трансферини 50 миллион еврога ҳал қилганидан кейин “Айнтрахт” ҳужумчиси Умар Мармушга эътибор қаратди. Мисрлик форвард масаласи ҳам тез кунларда ҳал бўлиши ойдинлашиб қолди.

Англиянинг амалдаги чемпиони ой охирига қадар Абдуқодир Ҳусановга рақобатчи олиб келади. Айни пайтда клуб мутасаддилари “Палмейрас”нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Витор Рейс трансфери бўйича ишламоқда. Агар англияликлар Бразилия клуби билан келишувга эришса, Рейс ёзда Манчестерга кўчиб ўтади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?