Уч нафар ўзбек футболчиси Қозоғистон терма жамоасидан қиммат туради!

1 дақиқа ўқиш16.8K
Уч нафар ўзбек футболчиси Қозоғистон терма жамоасидан қиммат туради!
Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га эҳтимолий трансфери сўнгги кунларда жамоатчилик эътиборидаги асосий мавзуга айланди. Франциянинг "Ланс" жамоасида ўйнаётган 20 ёшли марказий ҳимоячи учун клуб эгалари — БААнинг араб шайхлари 40 миллион евро тўлашга тайёр, деб хабар бермоқда sportnews.kz. Бу кўрсаткич Марказий Осиё футболи тарихида илк бор қайд этилмоқда.

Манба маълумотига кўра, Абдуқодир яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтиб, шартнома имзолаш жараёнини якунлайди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг энг қиммат 3 футболчиси ҳақида маълумот бериш ўринли.

1. Абдуқодир Ҳусанов – “Ланс” (Трансфер қиймати: 12 млн евро)
Абдуқодир Ҳусановнинг фаолияти жадал суръатларда ривожланмоқда. Белорусиянинг "Энергетик-БГУ" жамоасидан бошлаб, у "Манчестер Сити" билан шартнома имзолаш арафасида турибди. 20 ёшли футболчи жисмоний кучи, ҳавода ўйнаш маҳорати ва ишончли ҳимояси билан ажралиб туради. "Ланс" бош мураббийи Уилям Стилл Ҳусановни кўп қиррали футболчи сифатида тавсифлаб, уни Олимпия ўйинлари фанлари бўйича чемпион бўлиши мумкин бўлган спортчи деб таърифлаган.

2. Аббосбек Файзуллаев – ЦСКА (Трансфер қиймати: 8 млн евро)
Аббосбекни "ўзбекча Месси" деб атайдишади. 2023/2024 йилги мавсумда у Россия Премьер-лигасининг кашфиёти сифатида тан олинган. Тошкентнинг "Пахтакор" тарбияланувчиси бўлган Файзуллаев ўзининг чапқирлиги ва голли вазиятлар яратиш қобилияти билан "армиячилар" диққатини ўзига тортган. Россиянинг машҳур футболчиси Андрей Аршавин уни РПЛнинг энг яхши трансфери деб атаган. Айрим манбаларга кўра, у билан "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

3. Элдор Шомуродов – "Кальяри" (Трансфер қиймати: 4 млн евро)
29 ёшли Элдор Шомуродов Россиянинг "Ростов" жамоасидан Италия Серия А чемпионатига ўтиб, турли клубларда ўзини кўрсата олди. У ҳатто "Рома" сафига қўшилиб, Европа майдонларида ўз номини танитди. Элдор бугунги кунда Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

Қозоғистон терма жамоаси билан таққослаш
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Қозоғистон миллий терма жамоасининг умумий трансфер қиймати 18,5 млн еврони ташкил қилади. Ўзбекистоннинг юқоридаги уч нафар футболчиси эса бу кўрсаткичдан анча қиммат.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?