12:58 / 18.01.2025
451

ТОП-5 лигаларида ўйнай оладиган ўзбек футболчилари рўйхати эълон қилинди

ТОП-5 лигаларида ўйнай оладиган ўзбек футболчилари рўйхати эълон қилинди
Футбол соҳасида тадқиқот олиб бораётган CIES Football Observatory ташкилоти Европанинг энг кучли беш лигаси – Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция чемпионатларида ўйнаб кетиши мумкин бўлган 23 ёшгача футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу тадқиқотда дунёнинг 60 лигасида тўп тепаётган истеъдодли ёш футболчилар қамраб олинди. Рўйхатни тузишда ёш ўйинчиларнинг охирги йилдаги ўйин вақти, учрашувлар даражаси ва турли кўрсаткичлар асос қилиб олинди.

Жаҳон миқёсидаги умумий рейтингда кучли бешлик чемпионатларига кўчиб ўтиш имконияти энг юқори ҳисобланган ўйинчи “Спортинг” вакили Зено Дебаст бўлди. Бельгия терма жамоаси аъзосидан кейинги ўринларни ПСВ футболчилари – Райан Фламинго ва Малик Тиллман эгаллади.

CIES Football Observatory экспертлари томонидан ҳар бир миллий лигалар бўйича ҳам “топ-5” лигаларида ўйнаш имкониятига эга 23 ёшгача бўлган футболчилар рейтинги шакллантирилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Россия Премьер-лигасидан энг кучли чемпионатларга йўл олиши мумкин бўлган ўн нафар футболчи қаторига киритилди.

Россия Премьер-лигасининг энг иқтидорли ўйинчилари рейтинги қуйидагича кўриниш олди:
- Манфред Угальде (“Спартак”)
- Сергей Пиняев (“Локомотив”)
- Константин Тюкавин (“Динамо”)
- Педро (“Зенит”)
- Даниил Денисов (“Спартак”)
- Алексей Батраков (“Локомотив”)
- Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА)
- Артем Карпукас (“Локомотив”)
- Андрей Лангович (“Ростов”)
- Кирилл Шетинин (“Ростов”)

Ўз навбатида, тадқиқот маркази Ўзбекистон Суперлигасида 2024 йилни юқори савияда ўтказган ва ҳали “топ-5” лигаларида ўйнаши мумкин бўлган 23 ёшгача футболчилар рўйхатини ҳам тузди.

Унга кўра, қуйидаги истеъдодли ўйинчиларимиз фаолиятида ижобий ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли бор:
- Диёр Холматов (“Пахтакор”)
- Абдурауф Бўриев (“Пахтакор”)
- Азиз Холмуродов (“ОТМК Олмалиқ”)
- Зафармурод Абдураҳматов (“Насаф”)
- Нодир Сойибов (“Сўғдиёна”)
- Самандар Мавлонқулов (“Сўғдиёна”)
- Муродбек Раҳматов (“Насаф”)
- Хондамир Мустафоқулов (“Сўғдиёна”)
- Муҳаммадрасул Абдумажидов (“Пахтакор”)
- Маҳмуд Махамаджонов (“Пахтакор”).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт