Ҳусанов мураббийи: Абдуқодир “Сити”га бориши билан рақобатчиларини “еб ташлайди”!

2 дақиқа ўқиш4K
Ҳусанов мураббийи: Абдуқодир “Сити”га бориши билан рақобатчиларини “еб ташлайди”!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити”даги фаолиятини бошлашга яқин турибди.

Аслида Абдуқодир 19 ёшидаёқ ўзбек футболи тарихига ўз номини ёзиб бўлган. Чунки 2023 йилнинг ёзида “Ланс”га кўчиб ўтган легионеримиз Франция чемпионатида майдонга тушган биринчи ўзбекистонлик чарм тўп устаси сифатида тарихга киритилган.

Энди 20 ёшли ҳимоячимизда Англия Премьер-лигасидаги илк ўзбек футболчисига айланиш имконияти туғилди.

Бугунги кунда Ҳусановнинг трансфери жуда кўп муҳокама қилинмоқда. Хусусан, Россия футболи мутасаддилари нега маҳаллий клублар скаутлари шу даражада ёрқин истеъдодга эга бўлган ўйинчини ўз вақтида пайқай олишмаганини танқид қилишмоқда.

Мисол тариқасида, Россия футбол уюшмаси фахрий президенти Вячеслав Колосковнинг фикрини келтириш мумкин.

- ЦСКА скаутлари истеъдод бобида Абдуқодир Ҳусановдан кам бўлмаган Аббосбек Файзуллаевнинг салоҳиятини кўра олди-ку. Балки Файзуллаев Ҳусановга нисбатан ўзини ёрқинроқ кўрсата олгандир.

Россия клублари селекционерлари нега Ҳусановни пайқай олмади? Буни мен муҳокама қила олмайман.

Мен унинг трансфери ҳақида ўқиганимда дарров: “Бизнинг селекционерлар қаерда эди?”, деган савол туғилди. Абдуқодир Ўзбекистон ва Беларусда ўйнаган, демак кўз ўнгимизда эди. Мудраб қолганмиз. Бу бизнинг спорт менежерларимиз обрўсини оширмайди
, - деди Вячеслав Колосков.

Бу масалага Абдуқодир Ҳусановнинг профессионал фаолиятидаги илк мураббийларидан бири Павел Роднёнок ойдинлик киритди. Маълумки, футбол сир-асрорларини “Бунёдкор” академиясида ўрганган Абдуқодир профессионал фаолиятини Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубида бошлаган.

- Россия клубларидан Абдуқодир Ҳусанов бўйича шахсан менга жуда кўп мурожаатлар бўлган. Мутахассислар, мураббийлар, агентлар унга характеристика беришимни сўрашарди. Унга ҳар томондан қизиқиш бор эди.

Ҳусановнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган мутасаддилар бошқача сценарий танлади. У аввал Беларусда ўйнайди ва тайёр бўлиши билан Ғарбга кетади. Аввал-бошдан уларда шунақа режа бўлган, деб ўйлайман.

Мен сўраб келганларнинг ҳаммасини футболчининг агентига йўналтирардим, чунки мен мураббийман, футболдаги бошқа ишларга аралашмайман. Улар нима ҳақида гаплашган, нега ҳамкорлик ўрнатилмаганини билмайман.

Тўғрисини айтсам, мен ҳозир бошқа ишлар билан бандман ва “Манчестер Сити”нинг ўйинларини томоша қилаётганим йўқ. Афсуски, шундай. Шу боис, у ерда Абдуқодир Ҳусановнинг рақобатчилари айнан қайси ўйинчилар эканини билмайман. Аниқ биладиганим шуки, мен уларга ҳавас қилмайман. Абдуқодир жамоада пайдо бўлиши билан уларни “еб ташлайди”, мен бунга аминман
, - деди Павел Роднёнок.

Абдуқодир Ҳусановни қўлга киритиш учун “Манчестер Сити” мутасаддилари “Ланс” клубига 50 миллион евро миқдорида бадал пули ва бонус тўлайдиган бўлди. Ҳусанов ўзига Европанинг йигирмага яқин клублари қизиқаётганига қарамай, Англия чемпиони сафига кўчиб ўтишни маъқул кўрди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?