20:25 / 19.01.2025
2 359

Қозоғистонлик футбол функционери Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

Қозоғистонлик футбол функционери Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди
Футбол функционери Улуғбек Асанбаев ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши борасида гапирди.

"Шуни таъкидлайманки, мен агент эмасман ва ҳеч қачон агент бўлмаганман. Менинг вазифам футболчини спорт йўналишида қўллаб-қувватлаш ва футболчи учун тўғри мураббий ҳамда жамоаларни танлашдир. Футболчининг агенти Гайрат Хасбиуллин.

Шу фурсатдан фойдаланиб, ЎФА раҳбарлари Абдусалом Азизов, Равшан Эрматов, Одил Аҳмедов ва ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаевга алоҳида раҳмат. Уларнинг бевосита иштирокида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқди, U-20 терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди, Олимпия терма жамоаси Олимпиадага тарихий йўлланмани қўлга киритди ва миллий терма жамоа ЖЧ саралашида муваффақиятли одимламоқда. Айнан мана шу омил европалик скаутларнинг ўзбек футболчиларига эътибор қаратишларига сабаб бўлди. Бу инсонларга катта раҳмат ва меҳнатлари учун таъзим қиламан.

Ўзбекистон ва қозоғистонлик футболчиларни илиқ кутиб олгани учун Беларусь мамлакати ва беларусь халқига миннатдорлик билдираман. Футболчиларнинг ривожланишида беларуслик мураббийлар Анатолий Юревич ва Владимир Белявскийнинг ҳиссаси катта.

Оғир дамларда тўғри маслаҳатлар берган ва қўллаб-қувватлаган устозларимиз Рустам ака Мирсодиқов, Марат ака ва Александр Азимовга катта раҳмат айтмоқчиман.

Бу бизнинг умумий ғалабамиз бўлиб, футболчиларимизга Европада ўйнаш ва миллий терма жамоани халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиш имконини бермоқда.

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери – бизнинг умумий ғалабамиз. Умид қиламанки, бу Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ривожини янада тезлаштиради. Умид қиламанки, бу трансфер қолган футболчиларимизнинг Европа ва халқаро майдонда муносиб иштирок этишда давом этишлари, миллий терма жамоаларимиз сафида яхши ўйнашларига сабаб бўлади", – деди Асанбаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт