Таниқли боксчилар мексикалик Сауль Альваресь ва америкалик Теренс Кроуфорд жорий йил сентябрь ойида ўзаро жанг ўтказиш учун музокараларни бошлади, деб хабар бермоқда ESPN инсайдери Майк Коппингер.
"Ҳали ҳеч қандай шартнома имзоланмаган, бироқ Сауль Альваресь ва Теренс Кроуфорд сентябрда, аниқроғи Мексика Мустақиллик кунида учрашиши кутилмоқда. Кроуфорд айтганидек, жанг 76,2 кг вазнда бўлиб ўтади" - деб ёзди Коппингер ижтимоий тармоқларда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар