date

"Барселона" бош мураббийи жамоасининг камбэки ҳақида нималар деди?

"Барселона" бош мураббийи жамоасининг камбэки ҳақида нималар деди?
"Барселона" Чемпионлар лигаси 7-турида "Бенфика"да устидан камбэк эвазига ғалаба қозонди. Шу билан бирга, клуб муддатидан олдин нимчорак финалга йўл олди. Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз фикрлари биган ўртоқлашди.

- "Бенфика" ажойиб жамоа. Иккинчи бўлимда биз анча яхшироқ ўйнадик. Ўзгаришлар қайтишимиз учун ёрдам берди. Мен ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаганман. Бизни менталитет қутқариб қолди. Хатолар? Ҳар бир ўйинчи хато қилади. Баъзида ютқазамиз, баъзида ютамиз. Менга иккинчи бўлим ёқди", - деди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Барса"ни олдинда "Валенсия"га қарши баҳс кутиб турибди. Шундан кейин жамоа ЕЧЛ сўнгги турида "Аталанта" билан куч синашади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" бош мураббийи жамоасининг камбэки ҳақида нималар деди?