Иккинчи энг енгил вазнда WBA Interim чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Турки ал ашь-Шейх мутлақ чемпион Наоя Иноуэга қарши жангни ташкил қилишда ёрдам беришига умид қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.
"Менинг жамоам Турки ал ашь-Шейх билан жуда яхши муносабатларга эга. Сўнгги жангида Иноуэ рингга Riyadh Season логотипи билан чиққанини пайқадим. Бу менга қандайдир умид бағишлайди, чунки биламан, Жаноби Олийлари (Турки ал ашь-Шейх) бирор нарсани хоҳласа, албатта унга эришади.
У энг яхши жангларни ўтказишни истайди ва бу вазнда менинг Наояга қарши жангимдан яхшироқ баҳс йўқ. Бизга доимо "кейинги сафар, кейинги сафар" дейишларига чидаб бўлмайди. Агар шундай давом этаверса, Иноуэ WBA камаридан воз кечиши керак бўлади", деди Аҳмадалиев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар