![Кўзни қувонтирувчи манзарани "Х"дан топдим!](/uploads/posts/2025-02/15979aa34e_man_city_real.webp)
Бугун Европа Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 11 февралдан 12 февралга ўтар кечаси соат 01:00да старт олади.
"Х" ижтимоий тармоғи орқали Ҳусанов ҳақида "шаҳарликлар" мухлисларининг фикри билан қизиқиб кўрдим. Ҳайратланарлиси, аксарият "Сити" ишқибозлари бугунги "Реал"га қарши баҳсда ўнг қанотда айнан у майдонга тушишни истаётганига кўзим тушди. Бу бир ёки икки мисол эмаски, мен буни сизларга исботлаш учун кўтариб олиб келсам. Истасангиз, ўзингиз "Х"га (Твиттер) киринг ва Khusanov хештеги орқали хабарларни қидириб кўринг ва ўзингиз бунга гувоҳ бўласиз.
Шунингдек, "Сити" фаолиятини ёритиб борувчи Priceless_MCI аккаунти бугунги беллашув учун тахминий таркибига ҳамюртимизни киритган. Маълумот учун, ушбу аккаунтга "Сити"нинг "Х"даги расмий саҳифаси ҳам обуна бўлган:
![](/uploads/posts/2025-02/96b31a8cc6_gjb2ohuwcaaolyc.webp)
Шундай бўлса-да, кўп хориж нашрлари бугун ҳамюртимиз захирада қолишини тахмин қилмоқда. Бироқ Гвардиола сюрпризлари билан доим бизни ҳайрон қолдириб келган. Бугун Абдуқодир билан боғлиқ ана шундай сюрпризлардан бирини кўрсак, ёмон бўлмасди.
Муаллиф: Карим Худайқулов
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар