"Рома" "Монца"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Рома" "Монца"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Италия А Сериясининг 26-турида “Рома” ўз майдонида “Монца”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда ҳисобни 10-дақиқада Алексис Салемакерс очди, унга Элдор Шомуродов ассист берди.

32-дақиқада Элдор Шомуродов ўзи ҳам гол урди, унга Соул голли пас узатди. Иккинчи бўлимда 73-дақиқада Анхелино гол урди (ассист – Браян Кристанте), 88-дақиқада эса Браян Кристанте ўзи ҳам гол киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди (ассист – Пауло Дибала).

Шомуродов 70-дақиқада алмаштирилиб, унинг ўрнига Леандро Паредес тушди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар