"ПСЖ" "Лилль"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

1 дақиқа ўқиш1.3K
"ПСЖ" "Лилль"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Франция Ligue 1 24-тур доирасида "ПСЖ" ўз майдонида "Лилль"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Parc des Princes стадионида бўлиб ўтди.

Парижликлар ўйинни жуда тез бошлашди ва 6-дақиқада Бредли Баркола ҳисобни очди. 22-дақиқада Маркиньос, 28-дақиқада Усмон Дембеле ва 37-дақиқада Дезир Ду гол урди, биринчи бўлимдаёқ жамоасини 4:0 ҳисобида олдинга олиб чиқишди. Меҳмонлар фақатгина 80-дақиқада Жонатан Давиднинг голи орқали жавоб қайтара олишди.

Статистикага кўра, "ПСЖ" тўпни 58% назорат қилди, 25 та зарба берди, улардан 11 таси аниқ бўлди. "Лилль" эса 6 та зарба бериб, 2 та аниқ уринишга эга бўлди.

Ушбу натижадан сўнг ПСЖ 62 очко билан чемпионлик пойгасида олдинда бормоқда, "Марсель" ва "Ницца" эса 46 очкодан тўплаб, 2-3-ўринларда бормоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?