Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев жанги тасдиқланди

1 дақиқа ўқиш23.5K
Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев жанги тасдиқланди
Супер енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони япониялик Наоя Иноуэнинг навбатдаги икки жанги расман тасдиқланди. The Ring нашрининг хабар беришича, Иноуэнинг промоутерлари америкалик Рамон Карденас ва ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан жанг ўтказиш бўйича келишувга эришган.

Унга кўра, Наоя Иноуэ (29-0, 26 КО) дастлаб 4 май куни Лас-Вегасда Рамон Карденасга (26-1, 14 КО) қарши рингга чиқади. Агар у ушбу жангда ғалаба қозонса, 14 сентябрь куни Токиода Муроджон Аҳмадалиев билан тўқнаш келади.

Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев (13-1, 10 КО) ҳозирда WBA вақтинчалик чемпионлик камарига эга. У анчадан бери Иноуэ билан жанг қилишни талаб қилиб келган. Агар япониялик боксчи унга қарши рингга чиқишдан бош тортганда, WBA ташкилоти Иноуэдан чемпионлик камарини олиб қўйиши мумкин эди.

Аҳмадалиевнинг промоутери Эдди Хирн ва менежери Вадим Корнилов Иноуэнинг промоутерлари билан келишувга эришиб, Иноуэ Карденасни енгса, кейинги рақиби Аҳмадалиев бўлиши бўйича шартнома имзолашди.

Бу жанг учун Муроджон Аҳмадалиев узоқ кутган ва Иноуэнинг ундан қочаётганини таъкидлаган. “Тҳе Monster” лақабли япониялик чемпион эса бу даъволарни рад этиб келган. Агар Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевни мағлуб этса, у декабрь ойида Саудия Арабистонидаги “Riyadh Season” мусобақасида навбатдаги жангини ўтказиши режалаштирилган.

Аҳмадалиев эса ушбу имкониятдан фойдаланиб, дивизионнинг мутлақ чемпиони бўлишни мақсад қилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?