"Рома" Шомуродовнинг ғалаба голи билан "Атлетик"ни мағлуб этди: "Жаллоросси" мухлисларининг реакцияси

1 дақиқа ўқиш6.7K
"Рома" Шомуродовнинг ғалаба голи билан "Атлетик"ни мағлуб этди: "Жаллоросси" мухлисларининг реакцияси
7 март куни Европа Лигаси 1/8 финалининг биринчи учрашувида "Рома" ўз майдонида "Атлетик Бильбао"ни қабул қилди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи тайм бошида меҳмонлар Иняки Уильямснинг голи билан олдинга чиқишди, аммо 56-дақиқада Анхелиньо ҳисобни тенглаштирди.

Энг драматик лаҳза эса 90+3-дақиқада рўй берди! Элдор Шомуродов жамоаси учун ғалаба голини урди ва "Рома"га муҳим устунликни тақдим этди.

Европа Лигаси. 1/8 финал. Биринчи ўйин
"Рома" – "Атлетик Бильбао" – 2:1
Голлар: Анхелиньо (56), Шомуродов (90+3) – Уильямс (50).
Қизил карточка: Алварес, 86 ("Атлетик").

"Рома" мухлисларининг фикрлари:
Hanad Adam: "Табриклайман, Рим! Раньери аъло даражада ишлаяпти!"

Fabio Torre: "Сен ғалабага ишондинг... Олға, Элдор! Шундай давом этинг!"

La Voce Dei Romanisti: "Бундай стадионда ютиш шарт. Иккинчи ўйинда кўришгунча!"

Alessio Passalalpi: "Айнан шундай ўйинларни кутаётган эдик. Зўр иш!"
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?