01:56 / 11.03.2025
5

Криштиану Роналду 927-голини урди

Криштиану Роналду 927-голини урди
Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида "Истиқлол" дарвозасига пенальтидан гол урди ва ўзи учун муҳим маррани забт этди. Унинг фаолиятидаги умумий голлар сони 927 тага етди.

Роналду жаҳон футболи тарихида энг кўп гол урган футболчилардан бири ҳисобланади ва у 1000-голлик чегарани забт этишга тобора яқинлашмоқда. Ҳозиргача у клуб ва терма жамоа сафида жами 927 та гол урган. Бу эса унинг тарихий мақсадга етиш учун 73 та гол қолганини англатади.

40 ёшли португалиялик юлдуз ўзининг юқори даражасини сақлаб қолмоқда ва ҳар бир учрашувда майдонда самарали ҳаракат қилмоқда. Агар у ҳозирги темпда давом этса, тез орада футбол тарихидаги илк 1000 гол урган футболчига айланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт