
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар лигасидан ПСЖга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганидан сўнг ўз фикр билдирди:
"Бу мен иштирок этган энг яхши футбол ўйини эди. Айниқса, ўтган ҳафтадаги ўйинни ҳисобга олсак. Биз яхши имкониятлар яратдик, лекин кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Ўтган ҳафтадан кейин омад биздан юз ўгирди.
Шундай туюлдики, биз 0:1 дан кўпроқ нарсага лойиқ эдик. Мукаммал ўйин ўтказдик, фақат гол ура олмадик. Ҳудди, ПСЖ ўтган ҳафтада мукаммал ўйин намойиш этгани каби.
Қўшимча дақиқаларда рақиб бироз яхшироқ ҳаракат қилди. Ҳаммаси пенальтиларга боғлиқ бўлди. Ҳозир барча тушкунликка тушган. Аммо мен бу футболчиларни биламан – улар чидамлидир.
Бу ўйинда футбол мухлислари истаган барча нарса бор эди. 90 дақиқадан кейин камида дурангга эришишимиз мумкин эди" – деди нидерландиялик мутахассис.
Arne Slot Manager of Liverpool reacts after the UEFA Champions League 2024/25 UEFA Champions League 2024/25 Round of 16 Second Leg match between...
Маълумот ўрнида, мерсесайдликлар дастлабки баҳсда ПСЖ устидан 1:0 ҳисобида зафар қучган эди. Кечаги учрашувнинг асосий вақтида 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб туриб, пенальтилар серияси 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар