03:54 / 17.03.2025
688

"Барселона"нинг устози "Атлетико" устидан қозонган драматик ғалаба ҳақида гапирди

"Барселона"нинг устози "Атлетико" устидан қозонган драматик ғалаба ҳақида гапирди
Ла Лиганинг 28-турида "Барселона" сафарда "Атлетико"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Уchrашувда каталонияликлар 72-дақиқагача 0:2 ҳисобида ортда эди, аммо шундан сўнг жамоа ажойиб характер кўрсатиб, ғалабага эришди.

"Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо икки гол ўтказиб юбордик. Шу билан бирга, жамоа жуда яхши кайфиятда ўйнашни давом эттирди. Биз жанг қилдик ва кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Жамоа ва мухлислар учун жуда хурсандман", – деди "Барселона" бош мураббийи Ханси Флик DAZN га берган интервьюсида.

Флик шунингдек, Ферран Торрес ва бошқа захирадан тушган футболчиларнинг самарадорлигини таъкидлади: "Ферран ажойиб ўйнади. Захирадан тушган футболчилар жуда яхши тайёргарлик кўрган ва майдонда 100 фоиз кучини беради. Бу биз учун муҳим."

Манба: Sportmail.ru

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт