13:23 / 20.03.2025
4 565

Алишер Никимбаев Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашуви ҳақида қандай фикр билдирди?

Алишер Никимбаев Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашуви ҳақида қандай фикр билдирди?
Бугун Ўзбекистон Миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Қирғиз Республикаси билан куч синашади. Ушбу баҳс олдидан футбол жамоатчилиги, хусусан, журналист, блогер ва футболчиларнинг фикрлари билан танишиб чиқдик.

Қуйида таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаевнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

- Ассалому алайкум. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашувида тахминий ҳисоб 2:0 бўлса керак. Бу тактикани олдиндан ҳам билганмиз. Кападзе катта ўзгаришлар қилмайди, чунки схемани ўзгартиришга вақти йўқ. Жамоа душанба куни машғулотларни бошлаган бўлса, атиги 3 кун машқ қилган, холос. Шунинг учун Катанецнинг эски тактикаси ҳисобланган 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнаш эҳтимоли юқори. Лекин бироз бўлса-да ўзгариш бўлади, бироқ аввалги тактика ўзгармайди. Балки, ўйин услуби ҳужумкорроқ бўлар.

- Бизнинг гуруҳдаги БАА ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Биз биринчи навбатда ўз беллашувимизда ғалаба қозонишимиз керак. Эртага БААнинг қандай ўйнашига қараб фикр билдирса бўлади. Сабаби, асосий баҳс бизнинг учрашувимиз. Аммо БАА - Эрон учрашувининг натижаси ҳам биз учун жуда муҳим. Фикримча, Эрон ўз уйида муваффақиятга эришади. Агар ушбу баҳслардан кейин 6 очколик фарқ юзага келса, Жаҳон чемпионатига жуда яқинлашамиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт