
Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг 8-туридаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда Эрон билан баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Ҳожимат Эркинов ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада "Интер" ҳужумчиси Тареми ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан бир дақиқа ўтиб ёш юлдузимиз Аббосбек Файзуллев яна терма жамоамизни олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада эса Меҳди Тареми дубл қайд этиб, ҳисобни яна тенглаштирди.
Ушбу муваффақият орқали форслар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи, 8-тур
Эрон - Ўзбекистон 2:2
Гол: Хожимат Эркинов (Фарруҳ Сайфиев) 16, 0:1, Меҳди Тареми 51, 1:1, Аббос Файзуллаев 55, 1:2, Меҳди Тареми 82, 2:2
Эрон: 1.Алиризо Бейранванд, 2.Солиҳ Хардани, 4.Шожае Ҳалилзода, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 7.Алиризо Жаҳонбаҳш, 9.Меҳди Тареми, 10.Меҳди Гайеди, 13.Ҳуссайн Канани, 14.Саман Ғоддос, 20.Сардор Азмун.
Захира: 12.Пайам Ниазманд, 22.Ҳуссайн Ҳуссайни, 3.Муҳаммад Горбани, 8.Муҳаммад Жавад, 11.Али Голизода, 15.Амин Ҳазбави, 16.Амирҳуссайн Ҳуссайинзода, 17.Муҳаммад Карими, 18.Али Алипур, 19.Али Неъмати, 21.Омид Нурафкан, 23.Аря Юсуфи.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 15.Умар Эшмуродов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 9.Одил Ҳамробеков, 7.Отабек Шукуров, 22.Аббосбек Файзуллаев, 20.Ҳожимат Эркинов (11.Русланбек Жиянов, 65), 14.Элдор Шомуродов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 6.Акмал Мозговой, 8.Жамшид Искандеров, 10.Бобир Абдихолиқов, 13.Ғолиб Ғайбуллаев, 17.Абдурауф Бўриев, 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Зафармурод Абдираҳматов, 21.Дилшод Комилов, 23.Иброҳимҳалил Йўлдошев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар