Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Жанубий Корея – Ўзбекистон ўйини олдидан Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти мухбирлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сереев билан суҳбатлашди.
Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи 5-тури доирасида “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон сафарда гуруҳнинг учинчи ўринини банд қилиб турган Жанубий Корея меҳмони бўлади. Ҳужумчи Игорь Сергеев “World Cup Stadium”да ҳақиқий “жанг” бўлишини тахмин қилмоқда.
Бу жамоалар ўртасидаги 10 ўйиндан 7тасида кореяликлар ғалаба қозониб, яна уч учрашувда дуранг натижа қайд этилганига қарамай, 23 ёшли Игорь Сереев ҳамда унинг жамоадошлари аввалги турда Хитойни мағлуб этган ва сўнгги 11 учрашувининг 10тасида ғалаба қозонган ҳолда ғолиблик кайфияти билан ташриф буюрган.
“Бу ўйинга тариф беришда бежизга “жанг” сўзини ишлатмаяпман, бу ўйин шу сўзга муносиб. Чунки натижа учун майдондаги ҳар бир футболчи курашади. Бизни ҳақиқий тўқнашув кутиб турибди”, - дейди ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиш чоғида “Бейжин Гоан” сафида ижара асосида ўйнаётган Сергеев.
“Бу шунчаки навбатдаги футбол учрашуви бўлмайди: жисмоний ва руҳий кураш кечади. Мана шу курашда устун келганлар жанг ғолибига айланади. Жангда энг муҳими – рақибнинг ожиз томонини топиш ва ундан фойдаланиш ҳисобланади. Шунингдек, доимий равишда диққатни бир жойда жамлаш талаб этилади.
Бўлажак ўйинда ҳамма айнан шундай қилишга уринади. Мен “жанг” деганда фақатгина жамоавий курашни назарда тутмаяпман. Ўйин давомида бошқа, индивидуал курашлар ҳам муҳим ўрин тутади: Ҳужумчилар ва дарвозабонлар, ярим ҳимоячилар, мураббийлар ўртасидаги ўзаро тўқнашувлар...”
Сўнгги марта бу жамоалар Осиё Кубоги чорак финалида ўзаро тўқнаш келишганди. Ўшанда кореяликлар Сон Хеунг Миннинг ажойиб ўйини эвазига қўшимча таймларда 2:0 ҳисобида ғалабага эришганди.
Сергеев ва жамоадошлари бу ўйинни ҳали эслашади ва ўша натижани ўнглашга уринишади.
“Австралиядаги ўйин бу ўйинга яхшироқ чоғланишимиз учун қўшимча сабаб бўлади. Мен ўша ўйинда майдонга тушмагандим. Учрашувни захира ўриндиғида ўтириб кузатганман.
Майдон четида ўтириб, жамоанг қийин аҳволда эканида ёрдам бера олмаслик – жудаям қийин ва ўта ғалати туйғулар кечадиган ҳолат. Мураббийларда бу нарса ҳар бир ўйинда бўлса керак. Улар бунга қандай чидай олишларини тасаввур ҳам қила олмайман. Хуллас, ўша ўйин сабаб мен икки баробар мотивация билан ўйнайман”.
“Ҳар сафар ўша ўйинни кўрганимда “Агар мен майдонда бўлганимда ўйин қандай кечарди”, “Шу ҳолатда мен нима қилган бўлардим”, деб ўйлайман. Биз ўшанда жудаям кўп вазиятларга эга бўлганмиз. Аммо вазиятларни гол билан якунлай олмагандик. Бу сафар жамоамга ёрдам бера олишимдан хурсандман”, - дея сўзларига якун ясайган Игорь Сергеев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади