23:11 / 01.04.2025
3 516

Футбол скаути: “Абдуқодир Ҳусанов сабаб Марказий Осиё футболчиларига қизиқиш ортди”

Футбол скаути: “Абдуқодир Ҳусанов сабаб Марказий Осиё футболчиларига қизиқиш ортди”
Таниқли футбол скаути Жанк Четин Манчестер Эвенинг News нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларини юқори баҳолади.

У 2023 йилда Аргентинада бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида футболчи юқори даражада ўйнагани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"У турнирда ўтказган тўрт ўйинда ҳам ҳаводаги курашларда рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. У жисмоний кучидан ташқари, жуда тезкор ва ҳаракатчан футболчи ҳисобланади".

Четин Ҳусановнинг Исроилга қарши 1/8 финал учрашувидаги ўйинини ҳам алоҳида таъкидлади:

"Ҳусанов Исроилга қарши баҳсда ўйинни ўқиш, тўғри жойлашиш, тўпни олиб қўйиш ва бирга бир вазиятларда ҳимояланиш бўйича юқори даражада эканини кўрсатди. У Анан Ҳалили ва Тая Абеда каби жисмонан ва техник жиҳатдан кучли ҳужумчиларга қарши муваффақиятли ҳаракат қилди".

Скаут Абдуқодир Ҳусановнинг келажаги ҳақида гапирар экан, унинг Пеп Гвардиола қўл остида янада юқори даражали футболчига айланиши мумкинлигини таъкидлади:

"У вақт ўтиши билан тил билан боғлиқ муаммони енгиб ўтади ва “Манчестер Сити” таркибидаги энг муҳим футболчига айланади".

Шунингдек, Жанк Четин Марказий Осиё футболининг тез ривожланаётганини таъкидлаб, бу ҳудудни футбол бозоридаги янги рақобатдош ҳудуд деб атади. Унинг фикрича, Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар туфайли ушбу қизиқиш кескин ошиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт