
Италия А Серияси қизғин паллага кирди. 31-тур доирасида “Олимпико” стадионида Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун жиддий курашаётган рақиблар — “Рома” ва “Ювентус” тўқнаш келди. Бу учрашув ҳақиқий дербиларга хос кайфиятда ўтди.
Туринликлар 40-дақиқада Мануэль Локателлининг голи орқали ҳисобни очишга муваффақ бўлди. “Ювентус”ни мағлубиятдан кейинги йўлда олиб бориш осон эмас, бироқ “Рома” шунга қўл урди — аниқроғи, Элдор Шомуродов қўл урди!
Тажрибали мураббий Клаудио Раньери ўйин олдидан икки ҳужумчи – Артём Довбик ва Элдор Шомуродовни бирга туширишни режа қилган, бироқ стартда фақат Довбикка ишонч билдирди. Аммо танаффусда мураббий қарорини ўзгартирди ва Элдорни жангга ташлади.
Натижада, 49-дақиқада ўзбек ҳужумчиси ғалатигина эмас, жамоасини мағлубиятдан қутқарувчи голни урди. “Олимпико” кўксидаги Элдоримиз яна бир бор номига муносиб ўйин кўрсатди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Клаудио Раньери қуйидаги фикрларни билдирди:
– Артём ва Элдорни бирга ўйнатишни жуда кўп ўйлаб чиқаман. Лекин буни амалга ошириш учун ҳар томонлама чуқур таҳлил талаб этилади. Агар уларни бирга туширсам, Довбикнинг айрим вазифаларини Элдорга топширишимга тўғри келади. Шомуродов бошланғич таркибга муносиб.
Бироқ бир вақтнинг ўзида иккита марказий ҳужумчини туширсам, кейин бу позицияни кучайтириш имконим қолмайди. Айни дамда жамоамизда уларнинг ўрнини босадиган бошқа тоза марказий ҳужумчи йўқ.
Ҳа, мен икки ҳужумчи билан ўйнашни хоҳлайман. Лекин ўйин давомида хато ёки чарчоқ юзага келса, ўринбосарлар скамейкасидан кимни майдонга тушираман? Шу боис ҳозирча асосан битта марказий ҳужумчи билан ҳаракат қиляпман.
Бунга қарамасдан, бу фақат шундай бўлиб қолади, деб бўлмайди. Қарор қабул қилишдан аввал камида икки марта ўйлайман. Чунки мен Довбик ҳам, Шомуродов ҳам майдонда жон фидо қилишини биламан. Элдорни захирадан тушириб, Довбикка бўлган босимни енгиллаштиришга ҳаракат қиламан.
У ҳар доим бошланғич таркибда ўйнашга муносиб. Захирадан тушганда ҳам ўз ишини сидқидилдан бажаради. Захирадаги футболчилар жамоага ёрдам бериш учун майдонга чиқишга интилса – бу мураббий учун катта ютуқ, – деди Раньери.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсумда “Рома” сафида А Серия, Италия Кубоги ва Европа Лигаси баҳсларида жами 30 та учрашувда майдонга тушди. Шу пайтгача 6 та гол ва 3 та голли пас муаллифи бўлган Элдор, мураббийлар ишончига муносиб эканини яна бир бор амалда исботлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар